Президент Қарши туманидаги таъмирдан чиққан 12-мактабга ташрифидан сўнг амалга оширилган ишлардан норози бўлиб, бош вазир ўринбосалари Ачилбай Раматов ва Жамшид Қўчқоровга мактабларни қуриш ва таъмирлаш жараёнлари ҳамда маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан назорат ўрнатиш бўйича топшириб берди.
Йил охирида Тошкент шаҳрида Қатар амири таъсис этган коррупцияга қарши курашиш бўйича глобал мукофотнинг топшириш маросими ўтказилади. Унда Қатар давлатининг раҳбарияти ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Ўзбекистон президенти келгуси ҳафтада АҚШга боради. Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нуқт сўзлайди, қолаверса, АҚШ ташаббуси билан ўтказилаётган «C5+1» форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида қатнашади.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz» нашрига жавобан, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясига йилига 500 минг ўқувчи ўрни ташкил этиш банди киритилмаган бўлсада, «топшириқ ҳеч қаерга йўқолмагани»ни айтди. Бу борада чора-тадбирлар ва механизмлар белгилаб берилган, деди у.
Президент матбуот хизмати «Газета.uz»нинг шаҳар марказида йўл ўтказгичлар қуриб бўлмаслиги ҳақидаги мақоласига муносабат билдирди. «Агарда шундай лойиҳа бўлса, уни ишлаб чиқишга энг яхши мутахассислар жалб қилинади ва жамоатчилик фикри инобатга олинади», — деди президент матбуот котиби.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистонда сўз эркинлиги даражасини изоҳлаб, 2016 йил охиридан буён бу борадаги ислоҳотлар натижаларига адекват баҳо бериш кераклигини айтди. Комил Алламжонов эса сўз эркинлиги даражасини 5,5 балга баҳолаб, ҳали қилинадиган ишлар кўплигини айтди.
Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланишида Украинадаги воқеаларнинг алоқаси йўқ, деди президент матбуот котиби Шерзод Асадов. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон кун тартибининг шаклланишида қандайдир учинчи давлатлар таъсир кўрсатмайди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Сирдарёда содир бўлган портлаш юзасидан изоҳ берар экан, ҳолат давлат раҳбарининг назоратида эканлигини маълум қилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва натижаси кенг жамоатчиликка эълон қилинади, деди у.
Шавкат Мирзиёев бу ҳафта Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилади. Қолаверса, сентябрь ўртасида Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммитига тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинади.
Тошкентда илк бор Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирлари уч томонлама музокара ўтказади. «Бу мутлақо янги механизм», — деди Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов.
Ўзбекистон ҳукумати Cotton Campaign коалициясининг ўзбек пахтасига бойкотни бекор қилиш қарорини олқишлади. Президент матбуот котиби бу борадаги ислоҳотлар ортга қайтмаслиги ва бундан буён ҳам қатъий давом этишини таъкидлади, Сенат раиси эса буни «тарихий воқеа» деб атади.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Россиянинг Украинада амалга ошираётган ҳарбий ҳаракатлари бўйича Ўзбекистоннинг позицияси қандай эканлигига ойдинлик киритди. «Ўзбекистон бу масала бўйича вазмин, нейтрал позицияда. Биз кенг минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт бўлишидан манфаатдормиз. Барча баҳс ва келишмовчиликлар фақатгина халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал қилиниши лозим», — дея таъкидлади у.
Президент матбуот котиби Ўзбекистонда электр энергияси ўчиши билан боғлиқ вазият президент назоратида эканлигини маълум қилди. «Барчангизни хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қоламиз. Ваҳимага ўрин йўқ», — дея таъкидлади у.
Тошкентда ёшлар ўртасида 2025 йилги Параосиё ўйинлари ўтказилади. Аввалроқ Ўзбекистон 2025 йили ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган IV ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши ҳақида хабар берилган. Президент матбуот котибининг маълум қилишича, «шу пайтгача ҳеч қайси давлатда ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари кетма-кет ўтказилмаган».
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «„Ўзкомназорат“ томонидан бир ёқлама, узоқни ўйламай қилган ҳаракати ҳақида президент хабар топгани» ҳақида хабар берди.
ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёев Хоразмга ташрифи чоғида президент матбуот котиби Шерзод Асадов MIR21YOYEV ёзуви туширилган футболкада бўлган суратлари эълон қилинди. МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоровнинг таъкидлашича, қонунчиликда нима кийиш белгиланмаган ва бу бўйича эътироз билдириш ноўрин. МСК доимий аъзоси Худоёр Маматов футболка «ташвиқот материали» саналмаслигини таъкидлади. Бундан ташқари, МСК раиси ўринбосари амалдаги президентлик билан номзодлик ўртасидаги чегара ҳеч қайси давлатда аниқ белгиланмаганлигини қайд этди.
Президент Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни Ўзбекистон либерал-демократик партияси қурултойида иштирок этади. Шунингдек, давлат раҳбари Паралимпия ўйинлари совриндорлари билан учрашиши ҳам мўлжалланмоқда.
Президент топшириғига кўра, дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилади ва жавобгарлик кескин кучайтирилади. Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида экология полицияси ташкил этилиши маълум қилинди.
Президент топшириғи билан ҳар бир ҳудудда «Яшил замин» жамғармалари ташкил этилади. Вилоят ҳокимларига октябрь-ноябрь ойларида жамғарма маблағлари ҳисобидан камида 5 млн туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини аҳолига бепул тарқатиш топшириғи берилди. Ҳар бир шаҳар ва туман марказида камида 2 тадан «яшил майдон» ва жамоат парклари ташкил этилиши айтилди.
Президент топшириғига кўра, октябрь-ноябрь ойларида 55 млн дона, келгуси йил баҳор мавсумида 70 млн дона тут, павловния, мевали ва манзарали дарахтлар, шунингдек тез ўсувчи ва бошқа кўчатлар экилади. Шунингдек, йил якунига қадар шаҳарлар ва туман марказларида 16 млн дона мевали, ёнғоқ манзарали ва дарахтлар бута кўчатлари экиш топшириғи берилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг